Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

4. Ислом инсонни юксалтириб боради, яъни шахсни камолотга етказиш учун қўлидан тутади. Ислом мусулмонларга муайян амалларни фарз қилади. Бу амалларни бажариш инсонни руҳий юксаклик, қалбан хотиржамлик ва ҳақиқий саодатдан баҳраманд бўладиган камолот чўққисига олиб чиқади. Гарчи камолот чўққисига кўтарилиш мушкул бўлса-да, бу юксакликда собит туриш ундан ҳам қийинроқдир. Шу туфайли инсон мўътабарлиги ва камолоти барқарор қолиши учун бу амаллар вақтинчалик эмас, доимий бўлади.


Ушбу амаллар ибодатлар бўлиб, уларнинг баъзилари фарз ва баъзилари мандубдир. Барча одамлар тарафидан фарзларнинг бажарилиши улар кўтарилиши зарур бўлган юксакликнинг умумий даражасини ифодалайди. Мандуб амалларни бажариш эса инсонни камолот йўлида жадал ҳаракат қилишга ундайди.


Бу ибодатларни бажариш машаққатли, тинка мадорни қуритадиган ва малол келадиган иш эмас. Унда дунё матолари ва лаззатларидан маҳрум бўлиш ҳам, унинг гўзалликлари ва хурсандчиликларидан юз ўгириш ҳам, майлларни исканжага олиш ва инсон табиатига қарши чиқиш ҳам йўқ. Балки бу ибодатларни бажариш куч ва иродалалари қанчалик бўлса ҳам ҳар бир инсон учун осон ишдир. Бу ибодатлар инсонни дунё лаззатларидан маҳрум этмайди. Шунингдек, мусулмонлар мандуб ибодатларни шавқ билан бажарадилар. Оллоҳ розилигидан баҳраманд бўлаётганларини чуқур ҳис қилган ҳолда фарз ибодатларга қўшимча ибодатларни ҳам бажаришга интиладилар.


5. Мусулмонлар бошқа ўлкаларни у ерларга Исломий даъватни олиб бориш учун фатҳ қилар эдилар. Шунинг учун улар ўзларини раҳмат ва ҳидоят элчилари деб билишар, қайси ўлкага кириб боришса, у ерни Ислом билан бошқаришар эди. Фатҳ қилинган ўлкаларнинг аҳолиси Исломий Давлатнинг ҳимоясига кириши билан уларга мусулмонларга тааллуқли ҳуқуқлар берилар ва мусулмонлар зиммасидаги бурчлар уларга ҳам юкланар эди. Ушбу фатҳ қилинган ўлка ҳам Исломий Давлат таркибидаги бошқа ўлка эга бўлган ҳуқуқ ва бурчларга эга бўлар ва Давлатнинг бир бўлагига айланар эди. Чунки Исломда бошқарув низоми бир бутун, яхлитдир. Шунинг учун фатҳ қилинган ўлкаларнинг аҳолиси ўзларини мустамлака деб ҳис этишмади, мустамлаканинг ҳиди келадиган бирор нарсани ҳам сезишмади. Шунинг учун одамлар мусулмонлар бошқараётган кайфиятларда Исломнинг ҳақиқатини амалда кўрганларидан кейин ҳақ динга интилишлари ажабланарли эмас.

 

114-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203